"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм Мадриднинг “Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдирди.

"Юнайтед" мухлислари ҳамон Криштиану Роналдуни севишади. У дунёнинг энг яхши клуби сафида юқори чўққаларни забт этди ва буюк футболчи эканини исботлади.

У ҳақиқий меҳнаткаш ва айнан меҳнат эвазига у дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланди.

Агар Роналду "Реал"ни тарк этишга қарор қилса, "Юнайтед"га қайтиши керак. Афсус, мен ўз вақтида "МЮ"га қайтиш имконига эга бўлмаганман”, - дейди Бекхэм.