Дубай полицияси автопарки Нюрбургринг трассаси рекордчиси Porsche 918 Spyder супергибрид автомобили билан тўлдирилди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 3358

Дубай полиция бошқармаси Германиядаги Нюрбургринг пойга трассасида энг катта тезликка эришган Porsche 918 Spyder супергибрид автомобилини олди. Бу ҳақда полиция бошқармаси твиттерида маълум қилинди.

Купе кўринишидаги автомобилнинг 887 от кучига эга гибрид куч қурилмаси таркибидан 4,6 литрли 8 цилиндрли 608 от кучига эга двигатель, 156 ва 129 от кучига эриша оладиган иккита электр мотор, литий-ионли батареялар тўплами ва иккита илашишга эга 7 поғонали “робот” узатмалар қутиси ўрин олган.

Автомобилнинг Weissach спорт-пакетига эга варианти 100 км/соат тезликка 2,6 сонияда, 200 ва 300 км/соат тезликка эса мос равишда 7,2 ва 19,8 сонияда эриша олади.

2013 йил кузида немис компаниясининг синовларни ўтказувчи ҳайдовчиси Марк Либ 20,6 км лик Нюрбургринг трассасини ушбу супер автомобилда 6 дақиқа 57 сонияда 179,5 км/cоат тезлик билан босиб ўтган. Бу натижа “Шимолий тугун” деб аталувчи трассанинг “фуқаролик” автомобиллари орасидаги расмий рекорди ҳисобланади.

Дубай полиция автопаркида, шунингдек, Audi R8, Aston Martin One-77, Bentley Continental GT, BMW M6, Bugatti Veyron, Ferrari FF, Ford Mustang, Lamborghini Aventador, McLaren MP4-12C, Mercedes-Benz SL 63 AMG, SLS AMG ва G63 AMG, Nissan GT-R ва Lexus RC F каби суперкарлари бор.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар