Эрдўған G20 саммитида биринчи навбатда террорчиликка қарши курашни муҳокама қилиш кераклигини айтди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 1392

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анталияда бўлиб ўтадиган “катта йигирматалик” (G20) саммитининг асосий мавзуси террорчиликка қарши кураш масаласи бўлиши кераклигини айтди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

G20 саммити одатда иқтисодий масалалар, Яқин Шарқдаги вазият ва жаҳон хавфсизлигига бағишланганига қарамасдан, Эрдўған давлатлар етакчилари биринчи навбатда Сурия ва Ироқдаги ихтилофни муҳокама қилишлари кераклигига ишончи комиллигини айтди.

“Ҳозир биз террорчиликка қарши фақат қуруқ гап билан курашиб бўлмаслик вазиятига келдик. Бу масаланинг ечимини олдинга қаторга олиб чиқиш керак”, деб таъкидламоқда Эрдўған.

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Анталияда ўтказилади. Саммитга “катта йигирматалик” давлатлари етакчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи делегациялар келади. Ҳаммаси бўлиб саммитда 13 мингга яқин киши иштирок этади.

Аввалроқ Франция президенти Париждаги терактлар туфайли саммитга ташрифини бекор қилгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар