Евро-2016 мусобақасининг сўнгги саралаш плей-оффидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 82-дақиқага келиб, Брэйди Ирландияни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Эдин Жеко майдон эгаларини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Жавоб учрашув олдидан меҳмонларда яхшигина имконият пайдо бўлди.

Евро-2016 саралаши, плей-офф
Босния и Герцеговина – Ирландия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 82 Брэйди, 1:1 – 85 Жеко.
Босния ва Герцеговина – Бегович, Зуканович, Шуньич, Спахич, Цоцалич, Пьянич, Вишча (Джурич, 73), Лулич (Хайрович, 88), Муйджа (Враньеш, 51), Ибишевич, Жеко.
Ирландия – Рэндолф, Уорд (Уилсон, 67), Коулмэн, Кио, Кларк, Маккарти, Брэйди (Макгиди, 86), Хулахан (Макклейн, 60), Хендрик, Уэлан, Мерфи.
Огоҳлантиришлар: Уорд (26).