Facebook ижтимоий тармоғида Париждаги терактдан кейин франциядагилар ўзларининг тирик ва хавфсиз шароитларда эканини билдириши учун алоҳида функция жорий қилинди.

Бу орқали фейсбук фойдаланувчилари ўзларининг айни вақтда хавфсиз ҳудудда экани ҳақида танишлари ҳамда қариндошларига хабар қилишлари мумкин.

Функция орқали “Ўзингизни хавфсиз деб белгилаш орқали тинч эканлигингизни дўстларингизга билдиринг. Шундай қилсангиз, уларга хабар берилади”, деган мазмундаги хабарлар юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.