Франция футбол федерацияси Англияга қарши ўйинни қолдирмасликка қарор қилди

Спорт 14 Ноябрь 2015 1968

Англия ва Франция терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз вақтида бўлиб ўтиши мумкин.

Франция футбол федерацияси 17 ноябрь куни “Уэмбли” стадионида ўтказилиши белгиланган Англия термасига қарши ўйинни бекор қилмаслик ҳақида қарор чиқарди.

Аввалроқ, Францияда рўй берган терактлар туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан мазкур ўйинни ўтказмалик масаласи кўриб чиқилаётгани айтилганди.

Аммо федерация ўйинни ўтказишни истамоқда.

Агарда Франция ҳукумати бу қарорга қарши чиқмаса, 17 ноябрь куни Англия – Франция термалари иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида 13 ноябрь куни оқшомида давомли терактлар содир этилди. Портлашлардан бири Франция ва Германия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашуви вақтида, "Стад де Франс" стадиони дарвозаси олдида содир этилган ва бу портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган.

Ўйиннинг биринчи тайми вақтида содир бўлган терактлар ҳақида маълумотлар кела бошлагач, ўйинни кузатиш учун стадионга келган Франция президенти Франсуа Олланд дарҳол эвакуация қилинишган, томошабинлар орасида ваҳима бошланмаслиги учун бу ҳақда эълон берилмаган ва ўйин давом эттирилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10527 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47105 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77616 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41282 Lifestyle
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 428 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 124 Жаҳон
Греция Европанинг газ марказига айланиши мумкин
18:06 637 Жаҳон
Ecover — уй, хонадон ва биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин қиладиган замонавий маҳсулот
Кўпроқ янгиликлар