Франция ва Германия ўйинидан кейин трибунадаги мухлислар хавфдан қочиб, майдонга тушиб кетишди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 17312

Футбол бўйича Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини (2:0) якунланганидан сўнг трибуналардаги мухлислар "Стад де Франс" стадиони майдонига чиқиб келди.

Ушбу ўйин вақтида стадион яқинида портлашлар содир бўлди. Бу хабар туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан чиқиш дарвозалари ёпиб қўйилган ва мухлислар стадиондан чиқиб кетолмаган. Шундан сўнг улар трибуналарда ҳам бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб, очиқ майдонга ёпирилишган.

Бироз вақт ўтгач, ташқаридаги вазият назоратга олинган ва дарвозалар очилиб, одамлар стадионни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахтида 13 ноябрь куни давомли терактлар содир этилди.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Охирги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 150 нафардан ошган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар