Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси General Motors (GM) Мексикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 800 млн доллар маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда корпорация директори Мэри Барра General Motors’нинг Лотин Америкасидаги 80 йиллик иштироки юзасидан ўтказилган тадбирда айтиб ўтган.

Инвестиция Chevrolet маркаси ишлаб чиқаришнинг янги қурилиш линиясига ажратилади. Мамлакат раҳбари ушбу режага муносабат билдирар экан, “Мексикага киритиш ва Мексика билан бирга ривожланиш”, деб айтиб ўтди. У 2014 йилнинг декабрида GM Мексикадаги ўз заводларини ривожлантириш мақсадида 5 млрд доллар маблағ ажратишни режалаштирганини эслатиб ўтди.

Мексика президенти Пенья Ньетонинг сўзларига кўра, мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш 15 йил олдингига қараганда 80 фоиз, экспорт ҳажми эса 90 фоизга ошган. Ички бозордаги савдо ҳажми эса шу даврга келиб 60 фоизга кўтарилган.