Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Венада бўлиб ўтган музокаралар натижаларига кўра унда иштирок этган давлатлар Сурия муҳолиф гуруҳлари билан зудлик билан музокаралар ўтказишга қарор қилишганини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Унинг таъкидлашича, давлатлар Сурияда 18 ой ичида сайловлар ўтказилишини исташмоқда. Штайнмайер бу вазифани ҳал қилиш осон бўлмаслигини айтди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси бошлиғи Федерика Могерини Венада Сурия бўйича ўтказилган музокараларни “самарали бошланиш” деб атаганди.