Германиялик шахс Гитлернинг қариндоши эканини даъво қилмоқда

Жамият 14 Ноябрь 2015 4900

Германиянинг Герлиц шаҳрида истиқомат қилувчи 65 ёшли германиялик ўзининг Адольф Гитлерга қариндош эканини айтган.

Романо Лукас исмли бу шахснинг айтишича, нацистлар доҳийсининг отаси Алоис Гитлер ва ўз бобоси ака-ука бўлган.

Қариянинг айтишича, унинг ота-онаси Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Шарқий Германияга қочишган, кейинроқ Словакияга ўтишган. Романо жуда ёшлигида ота-онасиз қолган ва монастирлардан бирида тарбияланган. Уни кўп ўтмасдан польшаликлар оиласи асраб олишган. Романо улғайгач, Германияга қайтган.

Ўзининг айтишича, у ўз фамилияси орқали кўп азият чеккан.

"Фамилиямни эшитишгач, баъзилар кулишади, баъзиларда қўрқув пайдо бўлади. Лекин мен Гитлерларнинг сўнггисиман, бизнинг авлоддан бошқа ҳеч ким қолмади", дейди у.
Express журналисти унга ишонмаган.

Тарихдан маълумки, Алоиси Гитлернинг акаси ҳам, укаси ҳам бўлгани ҳақида далиллар мавжуд эмас.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар