GM Uzbekistan экспорт бозорларида инқирозга қарши чораларни кўради

Ўзбекистон 14 Ноябрь 2015 7896

GM Uzbekistan “Ўзавтосаноат» ва GM Global билан ҳамкорликда келгусида ички ва ташқи бозор учун ишлаб чиқариладиган автомобиллар сафини кенгайтириш, уларнинг маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳисобига инқироз таъсирини камайтириш мақсадида махсус комплекс чораларни амалга оширмоқда.

Бу ҳақда GM Uzbekistan Operation президенти ва бошқарув директори Хектор Виллареал Тошкентдаги форумда маълум қилди.
“Айни пайтда биз, албатта асосий импортёрларимиз орқали кечаётган инқироз таъсирларига дуч келмоқдамиз, аммо бозор тикланмоқда”, - дея Sputnik агентлиги Виллареал сўзларидан иқтибос келтиради.

Унинг сўзларига кўра, GM Uzbekistan маҳаллийлаштириш жараёнини ривожлантиришга катта эътибор қаратган.
“Ҳозирда эҳтиёт қисмлар етказиб бераётган ярмидан кўпроғи Ўзбекистонда жойлашган бўлиб, улар автомобиллар ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган 7500 деталнинг 40 фоизга яқинини тайёрламоқда. Дунё тоифасидаги 1,2 ва 1,5 литр ҳажмли двигателлар ишлаб чиқараётган GM Powertrain Uzbekistan заводи компаниянинг асосий фахри ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш бошланган 2012 йилдан буён қувват 260 мингга қадар ошди. Маҳсулотлар Ўзбекистонда йиғилаётган автолар учун қўлланилмоқда. Бундан ташқари, бир қисм двигателлар савдодан кейинги хизматларда фойдаланиш учун АҚШга жўнатилмоқда”, - дея ўз фикрига якун ясади GM Uzbekistan Operation президенти ва бошқарув директори.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар