Испания ҳамда Англия терма жамоаси ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. Ушбу натижа Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс учун навбатдаги рекорд қайд этиш имконини берди. Касильяс футбол тарихида терма жамоа таркибида 100та учрашувда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган биринчи дарвозабон бўлди.

Бундан ташқари, “Порту” дарвозабони латвиялик футболчи Виталий Астафьевга тегишли бўлган терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Европа рекорди (165та учрашув) ни такрорлади.