Нигерия, Франция ва Ливан ИШИД жангарилари фаоллигидан энг кўп хавотирланмоқда, деб маълум қилмоқда 2015 йилнинг баҳорида Statista портали ўтказган сўровнома маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда The Independent нашри.

ИШИДдан хавфсираётган давлатлар рўйхатида 1-ўринда Нигерия турибди, бу давлатда сўралганларнинг 85 фоизи ўз хавотирларини билдиришди. 2-ўринда 81 фоиз овоз билан Франция, 3-ўринда 76 фоиз овоз билан Ливан турибди.

Буюк Британия ва АҚШда ИШИД ҳаракатларидан 70 фоиз респондентлар хавотирланмоқда.

Россия, Германия ва Канадада террорчиларнинг ҳаракатларидан 60 фоиздан камроқ сўралганлар хавфсирамоқда.

Бу рўйхатда охирги ўринни 25 фоизлик овоз билан Индонезия эгалламоқда, бу давлат аҳолиси жангариларнинг ҳаракатларидан энг кам хавотирланмоқда.

Баҳордаги ўтказилган сўровномада Сурия билан чегарадош Туркия аҳолисининг 35 фоизи ИШИДдан хавотирланаётгани маълум бўлганди, бироқ бу мамлакатда охирги ойларда содир этилган бир қатор терактлардан сўнг бу кўрсаткич юқорироқни ташкил қилиши мумкин.