ИШИД 13 ноябрь куни кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида амалга оширилган давомли терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Sky Tg24 канали хабар тарқатди.

Террорчилар баёнотида айтилишича, мазкур ҳужумлар Сурия учун қасос ҳисобланади ва бу воқеа "Франциянинг 11 сентябри"га айланади.

Охирги хабарларга кўра, Париждаги терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 150 кишидан ошган.

Парижда 13 ноябрь кечки пайт 7 та теракт амалга оширилган: 4та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3та портлаш содир этилган.