Парижда 14 ноябрь куни содир этилган туркум терактларни “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентликнинг маълум қилишича, Парижга қилинган ҳужум Ислом пайғамбарининг карикатура қилинган сурати ҳамда ИШИД марраларига уюштирилган авиазарбаларга жавобан амалга оширилган.

Аввалроқ жаҳон ОАВида ИШИД жангариларининг Парижга ҳужумлардан сўнг қилган видеомурожаати эълон қилинган эди.