ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский яқин вақтларда Франция араб давлатига айланишини башорат қилди. Унинг фикри партия сайтида эълон қилинган.

Жириновский шу йўл Париждаги терактларга ўз муносабатини билдирди. “Франция келгусида янги Арабистонга айланади. Биз қочқинларни қабул қилишга барибир мажбур бўладиган Франция билан аста-секин хайрлашамиз”,- деди у.

“Биз французларни Россияга эвакуация қилишда қатнашишимиз мумкин. Туб французларни ўзимизга чақириб олишимиз мумкин, чунки Франция ҳалок бўлади, у ўзини ҳимоя қила олмайди. Французлар қаршилик кўрсатишга қодир эмас ва биринчи хавфдаёқ ҳар тарафга қочиб кетади. Араблар бўлса аксинча, бундан ғазабга тушишади”, - деди Жириновский.