Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 ноябрь куни Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Путин Ислом Каримовга ўзаро иттифоқ шартномаси тузилганининг 10 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси жўнатди>>

14 ноябрда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иттифоқ шартномаси имзоланганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга табрик телегарммаси жўнатди.

Обама ИШИД куч тўпламоқда деб ҳисобламаслигини айтди>>

АҚШ президенти Барак Обама ИШИД террорчилик гуруҳи куч тўпламоқда, деб ҳисобламаслигини айтди.

Душанбе ҳокими ҳеч қандай стандартларга тўғри келмайдиган ноқонуний масжидларни бузишга буйруқ берди>>

Душанбе ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоев Душанбе ҳудудида жамоатчилик жойлари кўриниши остида ноқонуний қурилган, шаҳарсозлик, архитектура, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва эпидемиология талабларига жавоб бермайдиган ноқонуний масжидларни бузиш ҳақидаги қарорни имзолади.

GM Uzbekistan экспорт бозорларида инқирозга қарши чораларни кўради>>

GM Uzbekistan “Ўзавтосаноат» ва GM Global билан ҳамкорликда келгусида ички ва ташқи бозор учун ишлаб чиқариладиган автомобиллар сафини кенгайтириш, уларнинг маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳисобига инқироз таъсирини камайтириш мақсадида махсус комплекс чораларни амалга оширмоқда.

Independent ИШИД таҳдидидан хавотирланаётган давлатлар рўйхатини чоп этди>>

Нигерия, Франция ва Ливан ИШИД жангарилари фаоллигидан энг кўп хавотирланмоқда, деб маълум қилмоқда 2015 йилнинг баҳорида Statista портали ўтказган сўровнома маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда The Independent нашри.

Қирғизистон бош вазири: биз ўз имкониятларимизгагина таяниб, бор маблағимиздан келиб чиқиб яшашни ўрганишимиз керак>>

“Яқин йилларда биз ўз имкониятларимизгагина таяниб, эҳтиёжларимизга, бор маблағимиздан келиб чиқиб яшашни ўрганишимиз керак”, деб айтди Қирғизистон янги Вазирлар маҳкамасининг биринчи кенгайтирилган мажлисида Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистонлик божхоначилар Тожикистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган қарийб бир тонна пахтани тўхтатиб қолишди>>

Қирғизистон божхонасида Тожикистондан мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган қарийб бир тонна пахта тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат божхона хизмати.

Нью-Йорк губернатори: Франция бизнинг фожиамиз вақтида қайғурган эди, энди эса биз>>

Нью-Йорк шаҳри губернатори Эндрю Куомо Жаҳон савдо маркази осмонўпар биноси гумбази Парижда террористлар ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳамдардлик рамзи сифатида бир неча кун давомида Франция байроғи рангида ёритилишини маълум қилди.

Олланд G20 саммитида иштирок этмайдиган бўлди>>

Франция президенти Франсуа Олланд Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитидаги иштирокини бекор қилди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида қатнашади>>

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 17-20 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Россиянинг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди>>

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Россиянинг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулқуддус Ашарин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. 

Хитой ва Жанубий Корея Франция халқига ўз ҳамдардлигини билдирди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин Франция халқига Париждаги туркум терактлар сабабли ўз ҳамдардлигини билдирди, дея хабар қилмоқда Reuters.

Рамзон Қодиров мусулмон давлатлари етакчиларини террорчиликка қарши бирлашишга чақирди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Париждаги терактлардан кейин араб ва мусулмон давлатлари етакчиларини террорчиларга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Дэвид Кэмерон: Британияда яқинда ҳинд миллатига мансуб бош вазир пайдо бўлади>>

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Лондондаги Уэмбли стадионида ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Модининг нутқи олдидан Буюк Британияда яқин орада ҳинд миллатига мансуб бош вазир пайдо бўлади, деб айтди.

Россия ТИВ: АҚШ ва Саудия Арабистони Сурия мухолифати раҳбарлари рўйхатини тақдим этди>>

АҚШ ва Саудия Арабистони Россияга Сурия мухолифати раҳбарларининг рўйхатини жўнатган. Бу ҳақда РФ президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов маълум қилган.

Афғонистон президенти Туркманистонга давлат ташрифи билан боради>>

2015 йилнинг декабрь ойида Афғонистон президенти Ашраф Ғани Туркманистон– Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон трансмиллий газ қувури қурилишининг бошланишига бағишланган маросимда иштирок этиш учун Туркманистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Khaama Press агентлиги.

Хитой шарқида ер ўпирилиши туфайли 4 киши ҳалок бўлиб, 33 киши бедарак кетди>>

Хитой шарқидаги Чжэцзян вилоятида юз берган ер кўчкиси туфайли 4 киши ҳалок бўлган ва 33 киши бедарак йўқолган. 

Хитой билан виза тартибининг бекор қилиниши Россияга 10 млрд доллар даромад келтирад>>

ХХР ҳар икки давлат ҳудудида сайёҳлар оқимини кенгайтириш учун Россия билан визасиз тартибни жорий этишга уринмоқда, дея хабар қилди “Интерфакс” Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва Осиё мамлакатлари департаменти раҳбари Гуй Цунъю маълумотига асосланган ҳолда.

Венада Сурия масаласига доир йиғилиш бошланди>>

Австрия пойтахти Венада Сурия масаласига доир иккинчи кўп томонлама музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

Эрон президенти Францияга бўладиган ташрифини бекор қилди>>

Парижда содир этилган қатор терактлар туфайли Эрон президенти Хасан Руҳонийнинг Франция, Италия ва Ватиканга бўлдадиган ташрифлари бекор қилинди. 

Равшан Эрматов тўртинчи марта ОЧЛ финалини бошқаради>>

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Равшан Эрматов 21 ноябрь куни Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" ва БААнинг "Ал Аҳли" клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради.

Ўзбекистонлик самбочи 2 карра жаҳон чемпионига айланди>>

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Истам Қудратов Марокашнинг Касабланка шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

13 ноябрь: Қўрқинчли Париж>>

13 ноябрь куни парижликлар, нафақат улар, балки бутун французлар учун одатий кун бўлиши керак эди. Кимдир меҳмонга, яна кимдир эса театр ва дам олиш масканига, бошқа биров эса футбол кўриш учун йўл олди. Барчаси одатдагидек ўтиши керак эди, аммо...