KUN.UZ дайжести: 14 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 7382

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Дубай полицияси автопарки Нюрбургринг трассаси рекордчиси Porsche 918 Spyder супергибрид автомобили билан тўлдирилди>>

Дубай полиция бошқармаси Германиядаги Нюрбургринг пойга трассасида энг катта тезликка эришган Porsche 918 Spyder супергибрид автомобилини олди. 

Парижда томоша ғилдираги кўринишидаги меҳмонхона барпо этилади>>

Франция пойтахти Парижда Сена қирғоқларида томоша ғилдираги кўринишидаги меҳмонхона қурилади. Ушбу антиқа қурилма Wheel Hotel деб номланади.

MAN Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги экспорт пунктига айлантирмоқчи>>

Германия Truck & Bus машинасозлик компанияси Марказий Осиё давлатлари бозорларига ўз маҳсулотларини чиқариш учун Ўзбекистонни экспорт пунктига айлантиришни режалаштирмоқда, деб маълум қилди компаниянинг минтақавий раҳбари Ян Колмайер Тошкентдаги форумда.

Москвада «Ҳилол» нашриёти уйининг китоб дўкони очилди>>

2015 йилнинг ноябрь ойи бошида Москва шаҳрида «Ҳилол» нашриёти уйининг янги китоб дўкони иш бошлади. Бу ҳақда Islom.uz сайти хабар бермоқда.

Жириновский Франциянинг Арабистонга айланишини башорат қилди>>

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский яқин вақтларда Франция араб давлатига айланишини башорат қилди. Унинг фикри партия сайтида эълон қилинган.

3D-принтерда босилган дрон 240 км/соатгача тезлаша олди>>

АҚШнинг Stratasys ва Aurora Flight Sciences компаниялари реактив двигателга эга учувчисиз учиш қурилмасини лойиҳалаштириб, 3D-принтерда босиб чиқардилар, деб хабар бермоқда Business Wire нашри.

Гули Асалхўжаева нега овозини йўқотиб қўйгани тушунтирилди>>

Ўзбекистонлик хонанда Гули Асалхўжаеванинг маъмури Равшан Хўжаев санъаткор овозини йўқотиб қўйгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Жаҳондаги кўплаб бинолар Франция байроғи тусига кирди>>

Жаҳондаги кўплаб бино ва тарихий обидалар, Парижда бўлиб ўтган терактларга ҳамдардлик ифодаси тариқасида Франция байроғи тусига кирди. Бу ҳақда твиттер фойдаланувчилари хабар бермоқда.

Россиялик автостопчилар Остона шаҳридаги тунни иссиқ бекатда ўтказдилар>>

Яқиндагина Остона шаҳрининг марказида йўловчиларнинг исиниб туриши учун иссиқ бекат қурилди. 

Нурсултон Назарбоев қандай китобларни мутолаа қилади? (Фото)>>

Оқ ўрда матбуот хизмати Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кутубхонаси суратларини тарқатди. Суратлар сайтнинг фейсбукдаги расмий саҳифасига жойлаштирилган.

Германиялик шахс Гитлернинг қариндоши эканини даъво қилмоқда>>

Германиянинг Герлиц шаҳрида истиқомат қилувчи 65 ёшли германиялик ўзининг Адольф Гитлерга қариндош эканини айтган.

Қозоғистондан ўғирлаб келинган 178 бош қўй ва эчки давлат фойдасига мусодара қилинди>>

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари қўшни Қозоғистон ҳудудидан қўй ва эчки ўғирлаб келган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Британиялик автомобилни параллел парковкалаш бўйича Гиннесс рекордлар китобига киритилди>>

Буюк британиялик Алистер Моффат Вейбриж шаҳри яқинидаги пойга трассасида ўзининг Mini Cooper автомобилини иккита бошқа машина орасига қўя олгани учун Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Моффатнинг машинаси билан қўшни автомобиллар орасидаги умумий масофа бор-йўғи 34 сантиметрни ташкил қилган.

"ru" ҳудудида почтага эга фойдаланувчиларга Порошенко сайтида овоз бериш тақиқланди>>

Электрон почтаси манзили "ru" ҳудудида бўлган россиялик интернет фойдаланувчилар бундан кейин Украина президенти Пётр Порошенко сайтида овоз бера олмайдилар. 

ОАВ: “Сурхон” гуруҳи яна бир бора парчаландими?>>

“Сурхон” фольклор гуруҳида яна бир бора парчаланиш юз берди. Бир неча йил муқаддам гуруҳни яккахон Маҳмуд Намозов тарк этган эди. 

Гулчеҳра Жамилова: хусусий кинонинг бозордан фарқи қолмади>>

Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова “Даракчи” газетасига берган интервьюсида Ўзбекистонда бугунги кунда туширилаётган кинолар ҳақидаги кескин фикрларини очиқ-ойдин билдирди.

Дубайдаги ёнғинлар жетпаклар ёрдамида ўчирилади>>

Дубайнинг фуқаро мудофааси қўмитаси Янги Зелландиянинг Martin Aicraft компаниясидан осмонўпар бинолардаги ёнғинларни ўчириш мақсадида 20та жетпак (елкага осиладиган реактив қурилма ёрдамида парвоз қиладиган шахсий учиш мосламаси) учун буюртма берилганини эълон қилди, дея хабар қилмоқда The Daily Dot.

Facebook ёзишмаларнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиш функциясини синовдан ўтказмоқда>>

Facebook’нинг Франциядаги фойдаланувчилари ёзишмаларнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиш функциясини синовдан ўтказмоқдалар, деб хабар бермоқда Engadget нашри.

АҚШда машиналар сотувчи 5 қаватлик автомат ишга туширилди>>

Тутилган автомобилларни сотувчи Carvana компанияси АҚШнинг Теннесси штатидаги Нэшвилл шаҳрида машиналар сотувчи автоматни ишга туширди. Мижозлар сотувга қўйилган автомобилларнинг кўрсаткичлари билан танишиб, жетон кўринишидаги танга ёрдамида харидни амалга оширишлари мумкин, деб хабар бермоқда Gizmag нашри.  

Полиция "гугломобил"ни паст тезлиги учун тўхтатди>>

Калифорния кўчаларида синовдан ўтаётган Google`нинг ўзини ўзи бошқарадиган машинаси жуда секин ҳаракатланаётгани сабабли полиция томонидан тўхтатилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар