МДҲ Аксилтеррор марказининг маълумотлар базасида 73 террористик ва экстремистик ташкилотлар ҳақида ахборотлар мавжуд. Бу ҳақда Марказий, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Халқаро прокурорлар ассоциацияси конференцияси арафасида МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ўринбосари милиция генерал-майори Канат Кожахметов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ташкилотлар фаолияти ҳамдўстлик мамлакатлари миллий қонунчилигида тақиқланган. Махсус маълумотлар банки МДҲ чегараларини тарк этиб, Яқин Шарқдаги халқаро террористик ташкилотлар сафида уруш олиб боришга қўшилган шахслар ҳақидаги ахборотлар билан бойитиб борилади.

“Бизнинг маълумотлардан чегара маҳкамалари ва пенитенциар (жиноий-ижроия) тузилмалари тузилмалари, миграция ташкилотлари ҳамда молиявий разведка тузилмалари фойдаланиши мумкин. Ўз ваколати доирасида Аксилтеррор маркази МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматларига террористик ва экстремистик характердаги жиноятларни содир этиб, халқаро қидирувга берилган шахслар рўйхатини тақдим этади. Бу тезкор қидирув тадбирлари самарадорлигини оширади”, - дея қайд этди Кожахметов.