“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жароҳат олганидан кейин “Реал” билан учрашув олдидан тикланишда давом этмоқда.

Кўпчилик футболчилар ўз терма жамоаларига жўнаб кетганлари боис Луис Энрике ўз шогирдларига шанба ва якшанба кунларига дам берди.

Бироқ Месси Херард Лопес қўли остидаги ўсмирлар жамоаси билан, сўнгра жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан машғулот ўтказди.

Месси якшанба куни дам олади, душанба кунидан эса асосий жамоа билан класикога тайёргарлик кўришни давом эттиради.

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги навбатдаги эл-класико 21 ноябрда Тошкент вақти билан 22.15 да бошланади.