Москвада «Ҳилол» нашриёти уйининг китоб дўкони очилди

Ўзбекистон 14 Ноябрь 2015 2079

2015 йилнинг ноябрь ойи бошида Москва шаҳрида «Ҳилол» нашриёти уйининг янги китоб дўкони иш бошлади. Бу ҳақда Islom.uz сайти хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, дўкондан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзбек ва рус тилларидаги китоблари ва аудиодискларини харид қилиш мумкин.

Шу билан бирга, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини бошқа хорижий давлатларга экспорт қилиш ва савдосини ташкил қилиш истагини билдирган корхона, ташкилот ва жисмоний шахслар ҳамкорликка таклиф қилинган.

Айни пайтда, шайх ҳазратларининг илмий меросини бошқа тилларга таржима қилиш истаги ва имконияти бўлган барча мухлисларнинг мурожаатлари қабул қилиниши ҳам қўшимча қилиб ўтилган.
Янги очилган дўконнинг Москва шаҳри Пятницкий кўчаси 54-уйда жойлашгани қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар