“Сурхон” фольклор гуруҳида яна бир бора парчаланиш юз берди. Бир неча йил муқаддам гуруҳни яккахон Маҳмуд Намозов тарк этган эди. Гуруҳ матбуот котиби Ёдгорбек Юксал берган маълумотга қараганда, гуруҳнинг яна бир аъзоси ўз иштирокини тўхтатди.

“Дарҳақиқат, Аркадий нам айрим сабабларга кўра таътилга чиқиб, вақтинчалик гуруҳни тарк этгани рост, - унинг сўзларини келтиради “Даракчи” нашри. – Аммо бу баъзи мухлислар ўйлаганидек, “Сурхон” гуруҳи парчаланди, дегани эмас. Гуруҳ Аркадий Намнинг ўрнига бошқа бировни қабул қилмайди”.
Айтилишича, Нам қайтгунига қадар гуруҳнинг бошқа аъзолари Тўлқин Файз, Илҳом Сурхон ва Одил Каримовлар ижодни давом эттириб туришади.