13 ноябрда кечки пайт Парижнинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида 6 та теракт амалга оширилди. Босқинчилар Парижнинг 11-округида жойлашган “Bataclan” концерт залида 100 дан кўпроқ одамни гаровга олган. Шаҳарнинг 10-округида жойлашган “Le Carillon” ресторани олдида бир босқинчи одамларга ўқ узган. “Стад де Франс” стадиони олдида 3 та портлаш содир этилган. Шунингдек, “Les Halles” савдо марказида ҳам отишма юз бергани маълум қилинган.   

Гувоҳларнинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, концерт залида одамларни гаровга олганлар “Бу сизга Сурия учун” деб ҳайқиришган. Бу ҳақда Euronews телеканали маълум қилди.

Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 кишига етган, юзлаб одамлар жароҳат олган. Француз махсус хизматлари концерт залини босқинчилардан озод қилишга муваффақ бўлган, бироқ бу ерда отишмалар оқибатида 112 киши ҳалок бўлган.