АҚШ президенти Барак Обама Париждаги ҳодисаларга муносабат билдирди, дея хабар берди Reuters.
“Бу фақат Парижга эмас, бутун инсониятга ҳужумдир”, - деди у. Обама АҚШ француз томонига ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини айтиб ўтди. Президент Франция — Қўшма Штатларнинг эски дўсти ва шериги эканини қайд этди.

Обама сўзларига кўра, бундай вазиятда французларнинг “Эркинлик, тенглик, биродарлик” шиори жумла жаҳонникига ҳам айланади.
“Ҳозирча биз бўлиб ўтганларнинг барча тафсилотларини билмаймиз”, - қўшимча қилиб, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Америка етакчиси жиноятчилар албатта жавобгарликка тортилишига ваъда берди.

У шунингдек, АҚШ Францияга терроризм ва экстремизмга қарши курашда ёрдам беришини таъкидлади.
Париждаги ҳужумларни эса “мамлакатлар фуқароларини террорлаштиришга даъват қилишга уриниш” сифатида баҳолади.
Обама бундай вазиятда Франция президенти Франсуа Олланд билан телефон орқали суҳбатлашмасликка қарор қилганини айтиб, айни пайтда унинг жуда ҳам банд эканига ишонишини, аввалроқ эса G20 муносабати билан гаплашиб олишганини таъкидлади.