Франция президенти Франсуа Олланд Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитидаги иштирокини бекор қилди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар бермоқда.
Унинг ўрнига саммитда Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус қатнашади.

Маълумот учун, Парижда содир этилган еттита ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 60га яқин, жабрланганлар сони эса номаълум. Айни дамда, Парижда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.