Франция президенти Франсуа Олланднинг тасдиқлашича, Париж шаҳрида 14 ноябрга ўтар кечаси юз берган хунрезликлар ИШИД томонидан амалга оширилди.

"Бу уруш ҳолати. Парижда юз берган терактлар ортида биз ҳимоя қилаётган тинчликпарвар қадриятларга қарши бўлган террорчилар ҳамда жиҳодчиларни бирлаштирувчи ИШИД турибди", дейди президент Рейтер нашрига берган интервьюсида.

Унинг маълум қилишича, 16 ноябрь куни парламентнинг навбатдан ташқари йиғилиши ташкил этилади.