Олланд Париж теракти муносабати билан Францияда 3 кунлик мотам эълон қилди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 4023

Франция президенти Франсуа Олланд 14 ноябрга ўтар кечаси Париж шаҳрида амалга оширилган терактлар туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.

Олланднинг маълум қилишича, унинг фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармонига мувофиқ полиция ва армия сафарбар этилган.

Бироз олдинроқ, президент бу терактларда ИШИДни айблаб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда давомли терактлар содир этилди.
Террорчилар аввалига Франция ва Германия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётган «Стад де Франс» стадиони яқинида портлаш содир этди. Шундан сўнг, Сена дарёси бўйидаги бир қатор ресторанларда хўрандаларга қарата ўт очилди.

Энг асоратли воқеалар эса "Батлакан" театрида юз берди. Концерт вақтида бинога кириб келган жангарилар 4 томонга ўт сочиб, юз нафарга яқин кишини отиб ташлаб, кўплаб кишиларга жароҳат етказишди.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 128 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин одам тан жароҳати олган.

ОАВларда эса ҳалок бўлганлар сони 150 нафар, жароҳатланганлар 250 нафарлиги айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар