Франция президенти Франсуа Олланд Париж террорчиларга қарши уруш олиб боришини айтди, деб хабар бермоқда BFM нашри.

“Биз террорчиларга қарши аёвсиз уруш олиб борамиз”, деб айтди Олланд Парижда одамлар гаровга олинган “Батаклан” театрида.

“Бу ерга яқин бўлган террорчилар ўлдирилди”, деб қўшимча қилди Олланд.

Франция ўз чегараларини ёпиб, қўчаларга қўшинларини олиб чиқмоқда.