Париж теракти туфайли Франция ва Англия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилиниши мумкин

Спорт 14 Ноябрь 2015 3446

Футбол бўйича Франция ва Англия терма жамоалар ўртасида ўтказилиши белгиланган ўртоқлик учрашуви Париждаги давомли терактлардан кейин бекор қилининиши мумкин. Бу ҳақда Bleacher Reporter нашри хабар тарқатди.

Бу ўйин 17 ноябрь куни ўтказилиши кутилаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни кечаси Париждаги "Стад де Франс" ўйингоҳида Франция ва Германия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви вақтида стадион яқинида 3 марта портлаш содир бўлди.

Кўп ўтмасдан, шаҳардаги "Батаклан" театри жангарилар томонидан гаровга олингани ва Сена бўйидаги ресторанларда террорчилар одамларга қарата ўт очгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужумлар қурбонлари сони 153 нафарга етган, улардан 112 нафари махсус хизматлар томонидан озод этилган “Батаклан” концерт залида ҳалок бўлган.

Кўплаб одамлар яраланган, эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Франция бўйлаб фавқулодда вазият тартиби киритилди, чегара назорати кучга кирди, хавфсизликни таъминлаш мақсадида 1,5 минг ҳарбий сафарбар қилинди.

Кўпроқ янгиликлар