Амалга оширилган қатор ҳужумлар туфайли, Парижда фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб BFM телеканалига хабар берди Франция президенти Франсуа Олланд.

“Мен ҳарбийлардан марказда алоқа қилишларини сўрайман. Парижга юқори даражадаги террористик хавф эълон қилинган. Транспортларга чиқилмасин. Биз чегараларни ёпишни муҳокама қиляпмиз”, — деди Олланд йиғилишдан сўнг.

Парижнинг 10-округида жойлашган Le Carillon ресторанида отишма содир бўлди. “Стад де Франс” стадионида учта портлаш бўлди. Шунингдек, Les Halles савдо марказида ҳам отишма бўлгани ҳақда хабар қилинди.

Ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 60га яқин, жароҳатланганлар сонига аниқлик киритилмаган.