Парижда томоша ғилдираги кўринишидаги меҳмонхона барпо этилади

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 3122

Франция пойтахти Парижда Сена қирғоқларида томоша ғилдираги кўринишидаги меҳмонхона қурилади. Ушбу антиқа қурилма Wheel Hotel деб номланади.

Ғояга кўра, меҳмонлар 19та мунтазам равишда айланиб турадиган кабиналарда истиқомат қиладилар, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Хоналар томоша ғилдирагини ярим соатда бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Меҳмонхона ёғочдан ясалади, унинг қурилиши эса 2 млн. еврога баҳоланмоқда.

Иншоотнинг баландлиги 30 метрни ташкил қилади. Бу Темзанинг жанубий қирғоғида жойлашган “Лондон кўзи” томоша ғилдирагидан (дунёдаги энг катта томоша ғилдиракларидан бири) тўрт баробар кичик бўлади. Шу билан бирга меҳмонхона Париж марказидаги исталган бинодан беш метрга юқорироқ бўлади.

Француз қонунларига кўра, вақтинчалик иншоотлар ярим йилдан зиёд бир жойда қололмайди. Шуннинг учун меҳмонхонани ҳар олти ойда кўчириб юришга тўғри келади. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, меҳмонхонани бутунлай бўлаклаш учун 4 кун вақт кетади, шундан кейин у баржада Парижнинг исталган бошқа жойига кўчирилиб ўтказилиши мумкин. Баржадан шунингдек меҳмонхонанинг бари ва ресторани сифатида фойдаланиш мўлжалланган.

Меҳмонхона лойиҳасини SCAU француз архитекторлик бюроси ишлаб чиқган. Айни пайтда меҳмонхонада бир кечани ўтказиш нархи 300-400 еврога баҳоланмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар