Париждаги қўпорувчилик ҳаракатларида вафот этганларнинг кўпчилиги хорижликлардир, дея хабар бермоқда Euronews жонли эфирда.

Етти маротаба содир этилган терактларда турли манбаларда 112 дан 150 нафаргача киши қурбон бўлгани айтилмоқда. Жароҳатланганлар сони аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.