Париждаги терактлар ижрочиларидан 8 нафари ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 5837

Айни вақтга келиб, француз махсус хизматлари шаҳарда давомли терактлар амалга оширган жангарилардан 8 нафари йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда, Франс Пресс нашри хабар тарқатди.

Айни вақтда бу терактларда жами қанча террорчи қатнашгани аниқ эмас.

Улардан 4 нафари "Батаклан" театрини қамал қилиш вақтида йўқ қилинган. Яна 3 нафар террорчи "Стад де Франс" стадиони яқинида ўлдирилган.

Яна бир жангари Вольтер хиёбонида ўзини портлатган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужумлар қурбонлари сони 153 нафарга етган, улардан 112 нафари махсус хизматлар томонидан озод этилган “Батаклан” концерт залида ҳалок бўлган.

Кўплаб одамлар яраланган, эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Франция бўйлаб фавқулодда вазият тартиби киритилди, чегара назорати кучга кирди, хавфсизликни таъминлаш мақсадида 1,5 минг ҳарбий сафарбар қилинди.

Кўпроқ янгиликлар