Париждаги терактлардан кейин шифохонага ётқиилган одамлар сони 300 кишини ташкил қилмоқда, улардан 80 нафари жуда оғир аҳволда қолмоқда, деб хабар берди Франс Пресс агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, шифохонага етказилганлардан 43 нафари теракт гувоҳлари ёки жароҳат олганлар ёхуд ҳалок бўлганларнинг яқинларидир.

“Кўпчилик одамлар карахтлик ҳолатида турли хилдаги, гоҳида кўплаб жароҳатлардан азият чекадилар, бу жароҳатлар узоқ муддатли истиқболда тиббий ёрдам талаб қилиши мумкин”, деди Париж давлат касалхоналари дирекцияси вакили.

Парижда 13 ноябрь кечки пайт бир қатор терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 128 нафар одам ҳалок бўлган, 250 нафардан кўпроқ киши жароҳат олган.