“Яқин йилларда биз ўз имкониятларимизгагина таяниб, эҳтиёжларимизга, бор маблағимиздан келиб чиқиб яшашни ўрганишимиз керак”, деб айтди Қирғизистон янги Вазирлар маҳкамасининг биринчи кенгайтирилган мажлисида Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Сариевнинг айтишича, янги Вазирлар маҳкамаси шакллантирилгандан кейин унинг 80 фоиз таркиби ўзгармади. Бироқ парламент ва президент томонидан билдирилган ишонч Вазирлар маҳкамаси ишида камчиликлар йўқ эмаслигини англатмайди.  

“Биз мураккаб вақтда ишлашни бошладик. Биз вужудга келаётган муаммоларни қисқа муддатларда тезкорлик билан ҳал қила олишимизни исботладик. Биз барча масалаларни вақтида ҳал қилдик, жойларга бориб, аҳоли билан учрашдик. Биз уларда ҳаммаси яхши бўлишига умид уйғотдик, шунинг учун учун бизга яна ишонч билдиришди. Ҳозир олдимизда катта муаммолар турибди. Кўплаб давлатларда иқтисодий инқироз ва ЯИМ пасайиши аломатлари кузатилмоқда. Жумладан бизнинг яқин қўшниларимиз – Хитой, Россия, Қозоғистон, Беларусда бундай вазият мавжуд”, деб таъкидлади Сариев.   

“Натижада талаб, харид нархлари ва ишбилармонлик фаолияти пасаймоқда. Бу бизга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун биз тезкорлик билан чоралар қабул қилишимиз керак. Президент парламент йиғилишидаги мурожаатида яқин йилларда бизнинг олдимизда муҳим вазифа – молиявий ва иқтисодий мустақилликка эришиш вазифаси турганини айтди. Биз бунга қисқа муддатларда эришишимиз керак ва мамлакатнинг бюджетини анчагина оширишимиз лозим”, деб қўшимча қилиб ўтди Темир Сариев.