Қувайсойда туғруқхона мудири бировнинг чақалоғини 2 минг долларга сотаётганида қўлга олинди

Жамият 14 Ноябрь 2015 4878

Фарғона вилояти Қувайсой шахри туғруқхонаси мудири бировнинг 2 минг долларга чақалоқ сотаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Муҳриддин Сатимов шаҳар туғруқхоналарининг бирида мудир вазифасида ишлаб келган. Фуқаро Қ. Шайимова уни одам савдосида айблаб, тегишли идораларга ариза билан мурожаат қилган. Натижада амалдор туғруқхонада Нигора Ташланованинг чақалоғини Қ. Шайимовага 2 минг долларга сотаётганида қўлга олинди.

Суд қарори билан Сатимов одам савдосида айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар