Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Равшан Эрматов 21 ноябрь куни Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" ва БААнинг "Ал Аҳли" клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради.

Эрматовга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Валентин Коваленко этиб тайинланган. Ҳакамлар 18 ноябрь куни Хитойга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2007, 2011, 2013 йилларда ҳам Осиё чемпионлар лигаси финал ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлаган эди.

"Гуанжоу Эвергранд" - "Ал Аҳли"
21 ноябрь 2015. Гуанжоу. "Тианхе" стадиони
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Дастлабки ўйин: 0:0