Парижда содир этилган қатор терактларга қарамай, Франция аэропортлари ёпилмади, шу билан бирга темир йўл транспорти ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Аэропортлар фаолият олиб бораверади. Авиа ва темир йўл хизматлари давом эттирилади”, - дейилади маълумотда.