Террорчиликка қарши кураш бўйича кенг халқаро коалициянинг зарурлигини тушуниш ортмоқда, бу ерда дастлабки шартлар ноўрин, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билан биргаликда берган матбуот-анжуманида.

“Парижда кечаги даҳшатлар энг сўнгги шубҳа билдирувчи одамни ҳам нафақат террорчилик ҳеч нарса билан оқланмаслигини, балки бизнинг бу ёвузлик билан курашдаги сусткашлигимиз ҳам ҳеч нарса билан оқланмаслигига ишонтириши кераклиги аён”, деб айтди Лавров.

ИШИД, “Жибҳад ан-Нусра” ва бошқа террорчилик гуруҳлари йўқ қилиниши керак бўлган умумий нишонга айланиши керак, деб таъкидлади Лавров.

“Бизда ИШИД, “Жибҳад ан-Нусра” ва бошқа террорчилик гуруҳлари бизнинг умумий қонуний нишонишимизга айланиши ва биз уларни йўқ қилишимиз кераклиги ҳақида умумий келишув бор”, деб айтди Лавров.