Россия терма жамоаси Краснодарнинг “Кубань” стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Португалия миллий терма жамоаси устидан ғалаба қозонди. Учрашув россияликлар фойдасига 1:0 ҳисоби билан якунланди. Ягона голни учрашув охирида Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Роман Широков киритишга муваффақ бўлди.

Ўртоқлик учрашуви.
Россия — Португалия — 1:0
Голлар: Широков, 89 (1:0).