Терактлардан сўнг парижликларга қўноқлар таклиф қилиниб, таксичилар йўловчиларни бепул элтмоқда

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 3764

Франция пойтахти аҳолисига жума куни тунда Париж шаҳрида бўлиб ўтган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг бир-бирига фаол кўмак бермоқда. Twitter микроблогларида терактлар содир бўлган ҳудудларда полиция тўсиқлари сабабли уйига қайта олмаётган, тунаш учун қўноққа мухтож кишиларга жойлар таклиф қилинди.

Париж таксичилари эса таксометрларни ўчирган ҳолда йўловчиларни уйларига бепул элтиб қўймоқда. Шаҳардаги йирик таксомотор компанияларидан ҳисобланган LNT хабарида шифохоналар учун таксилар зарурлиги айтилиб, барча ҳамкасблар кўмакка чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар