Франциянинг Суриядаги сиёсати барча ғарб давлатларники ичида энг самаралисии бўлди. Дастлаб гап Башар Асаднинг кетиши ҳақида кетган, бироқ ИШИД пайдо бўлгандан кейин Франция Буюк Британиядан фарқли, террорчиларга қарши ҳужумларга қўшилди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

ИШИДнинг 14 ноябрда Париждаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган хабарида Парижга ҳужумлар “мусулмонларни ҳалифалик ерларида бомбардимон қилганлик учун жавоб” деб таъкидланган.

Ҳафта давомида Франция ҳарбий-ҳаво кучлари бир неча бор жанговор парвозлар амалга ошириб, ИШИД инфратузилмаси – Дайр-аз-Зўрдаги нефть вишкаларига зарба берди. Бундай ҳужумлар ИШИДнинг молиявий барқарорлигига путур етказишдан иборат. Франция президенти Франсуа Олланд аввалроқ ИШИДга қарши зарбалар самарадорлигини янада ошириш учун “Шарль де Голль” авиаташувчи кемасини Сурияга юборганди.

Умумий ҳисобда француз ҳарбий самолётлари 1,3 мингга яқин парвоз амалга ошириб, террорчиларнинг 450 нишонини йўқ қилган.