Тожикистон бутун мамлакат бўйлаб ва чегараларида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 4463

Тожикистон ҳарбий тузилмалари Париждаги терактлар туфайли мамлакат бўйлаб ва Афғонистон билан чегараларида хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чораларни кўрдилар. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилди. 

Манба тафсилотларни ошкор этмади. Унинг айтишича, стратегик объектлар ҳимояси қучайтирилган.

“Душанбеда жойлашган хорижий дипломатик ваколатхоналар хавфсизлиги борасида гапирадиган бўлсак, элчихоналар ҳамда Россиянинг 201-ҳарбий базасининг умумий ўрта таълим мактабини қўриқлаш сентябрда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги аксилҳукумат кучларга қарши ўтказилган аксилтеррорчилик операцияси давомида кучайтирилган эди”, деб айтди Тожикистон махсус хизматлари вакили.

“Ташқи чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича чоралар қабул қилинди. Бизни “Толибон” гуруҳларининг Тожикистон чегарасига яқинлашаётгани хавотирланмоқда”, деб қўшимча қилди манба, бироқ у жангариларнинг аниқ сонини айта олмади.

Манбанинг айтишича, Франциядаги терактлар “бирорта ҳам давлат террорчилар ҳужумидан ҳимояланмаганини ва бу хавфга қарши бутун дунё бирлашиши кераклигини” кўрсатди.

Кўпроқ янгиликлар