Австрия пойтахти Венада Сурия масаласига доир иккинчи кўп томонлама музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

Музокаралар столи атрофида 20га яқин мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, Араб давлатлари лигаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Европа Иттифоқи вакиллари учрашишди.

Учрашувда АҚШ давлат котиби Жон Керри, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва Сурия бўйича БМТ махсус элчиси Стефан де Мистура қатнашгани алоҳида қайд этилган.
Бундан ташқари, йиғилишда Миср, Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон вакиллари ҳам иштирок этди.