Хитой билан виза тартибининг бекор қилиниши Россияга 10 млрд доллар даромад келтиради

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 3635

ХХР ҳар икки давлат ҳудудида сайёҳлар оқимини кенгайтириш учун Россия билан визасиз тартибни жорий этишга уринмоқда, дея хабар қилди “Интерфакс” Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва Осиё мамлакатлари департаменти раҳбари Гуй Цунъю маълумотига асосланган ҳолда.

“Биз туризмдан Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг яна бир соҳаси сифатида фойдаланмоқчимиз. Сайёҳларни жалб этиш усулларидан бири — виза тартибини соддалаштиришдир”, — деди хитойлик дипломат.

Гуй Цунъюнинг қайд этишича, сўнгги йилларда РФ ва Хитой ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш учун бир қатор одимларни ташлашди. Жумладан, беш кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи учун виза тартибини бекор қилиш жорий этилган. Бироқ мазкур соддалаштирилган тизим ҳам Россияга саёҳат қилишни истаган хитойликларни қониқтираётгани йўқ.

Унинг маълумотларига кўра, сўнгги икки йилда Россияга ташриф буюрувчи хитойлик сайёҳлар оқими икки баробар ортиб, йилига 1,1 миллион нафарга етган. Бу рақам 5 миллион нафарга етган тақдирда, Россия иқтисодиёти 10 миллиард доллар атрофида даромад кўради. Чунки ҳар бир хитойлик ўртача 2 минг доллар сарфлайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар