ХХР, Италия ва Туркия Франциядаги ўз фуқароларидан кўчага чиқмасликни сўради

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 2335

14 ноябрь куни Парижда содир бўлган қатор терактлар сабаб Франциядаги ХХР, Туркия ва Италия элчихоналари Франциядаги ўз фуқароларига агар зарурат бўлмаса уйларидан ташқарига чиқмасликларини, жамоат жойларида терактларга алоқадор ҳар қандай уюштирилажак тадбирлардан узоқда бўлишликларини сўради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ушбу мамлакатлар фуқаролари, шунингдек, полиция ва маҳаллий ОАВ хабарларидан воқиф бўлишга чақирилди.
Фавқулодда ҳолатларда улар Парижда жойлашган ўз мамлакатлари элчихонасига мурожаат этишлари мумкинлиги ҳақида айтилди.

Кўпроқ янгиликлар