14-15 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрининг 86-мавсуми очилиш маросими бўлиб ўтди. Томошабинлар эътиборига опера ва балет усталари томонидан концерт дастури ҳавола этилади.

Эслатиб ўтамиз, театр  3,5 ярим йил давомида реконструкция қилиниб (2012 йил майда бошланган), жорий йилнинг 25 октябрида Ўзбекистон ҳамда Япония бош вазирлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Шиндзо Абэ иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтган эди.