Олмаота халқаро аэропортида КС-132 рейсига рўйхатдан ўтиш вақтида бегона паспортдан фойдаланмоқчи бўлган тожикистонлик фуқаро қўлга олинди.

Унинг сўзларига кўра, у паспортни ўз дўстидан Қозоғистондаги казинолардан бирига кириш учун сўраб олган.

Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Тожикистонга жўнатиб юборилади.