Бензема товламачилик ишида айбдор деб топилса, «Реал» ундан воз кечади

Спорт 15 Ноябрь 2015 2979

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Бензема жамоадан кетиши мумкин. AS нашрида ёзилишича, агар у Матье Вальбуэнага нисбатан товламачилик қилишда айбдор деб топилса, "Реал" ундан воз кечади.

Эслатиб ўтамиз, номаълум жиноятчилар "Лион" футболчиси Матье Вальбуэнага ишқий саҳнаси тасвирланган видеони тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган ва ундан 150 минг евро талаб қилган эди. Бензема ҳам бу ишга алоқадорликда айбланмоқда.

Агар Бензема айбдор деб топилса, "Реал" президенти Флорентино Перес у билан шартномани бекор қилади.

Мадридликлар раҳбарияти қишки трансфер мавсумидаёқ Бенземани сотувга қўйиши ҳам мумкинлиги айтилган.

Бироз олдинроқ, Бензема Вальбуэнани шантаж қилишда иштирок этганини тан олгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар