Ботир Қодиров концерти: Узоқ кутилган дастурда кутилмаган янгиликлар

Маданият 15 Ноябрь 2015 13778

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг 21-22-23 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида истеъдодли санъаткор Ботир Қодировнинг узоқ кутилган яккахон концерти бўлиб ўтади. Хонанда ўзининг дилтортар, юқори маҳорат билан ижро этган тароналари билан халқимиз қалбидан шу қадар чуқур жой олиб улгурдики, чипталар жуда қисқа муддатларда сотилиб кетди. Мухлислар талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда концерт ўтказиладиган кунлари кундузги сеансларга ҳам дастурлар белгилашга мажбур бўлинди. Шундай қилиб, халқимизнинг севимли хонандаси Ботир Қодиров уч кечаю уч кундуз концерт берадиган бўлди.

Хўш, концерт дастурида мухлисларни қандай янгиликлар кутмоқда? Энг аввало, у оддий концерт эмас, балки шоу тарзида ташкил этиладики, айрим ўринларда санъаткорнинг нафақат хонандалик салоҳияти, балки актёрлик, раққослик маҳоратига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Концерт сценарийсини тузишда эса халқаро тоифадаги продюсер Франки Раден таклифларидан ҳам фойдаланилган. Ундаги визуализация ва ёритиш эффектлари дастурнинг байрамона, шукуҳли ўтишига хизмат қилади, деб айтиш мумкин.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, концертда миллий куй-қўшиқлар жонли тарзда ижро этилади. Бутун бошли дастурни жонли тарзда ўтказишга хонанданинг қурби ва салоҳияти етишига шубҳа бўлмаса-да, айрим тароналар фонограмма орқали тақдим этилиши айтилмоқда.

“Аслида концертни тўлиқ жонли ижрода ўтказишни режа қилган эдик, – дейди хонанданинг продюсери Аброр Пўлатов. – Бироқ дастурнинг шоу тарзида ўтказилаётгани, унда видеоматериаллардан фойдаланилаётгани ва айрим техник сабаблар туфайли фонограммадан фойдаланишга қарор қилинди. Репертуардан шундай қўшиқлар жой олганки, ҳар қандай юраги “катта” санъаткор ҳам уларни ижро этганидан сўнг концертни давом эттиришга куч топа олмай қолиши мумкин. Ана шундай тароналардан бири Ботир Қодировнинг марҳум онасига бағишланган...”

Продюсер бизга концертнинг барча тафсилотлари, режалари тўғрисида ошкор қилмади. Аммо узоқ кутилган дастурда мухлислар учун кутилмаган янгиликлар жуда кўп эканини, бунга концерт мобайнида гувоҳ бўлишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20013 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23569 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12056 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13007 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42213 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53442 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:57 29 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар